Rektor virtual
qabulxonasi

Farg'ona politexnika instituti

O'zbekiston kelajagi uchun yetuk, barkamol va raqobatbardosh kadrlarni tayyorlash!

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш ҳамда талаба-ёшлар иқтидорини қўллаб-қувватлаш, уларда нотиқлик санъатини ривожлантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилнинг 9-12 июнь кунлари Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мунозара” республика турнирининг минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Турнирининг минтақавий саралаш босқичида олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган “Мунозара” тўгараги аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши, “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларни ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 8-12 июнь кунлари Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинининг минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди.

 

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ҳамда Вазирликнинг 2017 йил 10 майдаги 295-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, талаба-ёшлар иқтидорини қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг чорак финал беллашувлари бўлиб ўтди.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 май кунги 75-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш ҳамда ушбу Фармон давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни босқичма – босқич амалга ошириш мақсадида қабул қилинганлигини кенг аҳоли ўртасида тарғибот қилиш, уларга ҳаракат йўналишларидан келиб чиқадиган устивор вазифалар мазмун ва моҳиятини тўлақонли тушунтириб бориш бўйича салоҳиятли мутахассислардан иборат тарғибот гуруҳларини тайёрлаш мақсадида 2017 йил 2 июнь куни Фарғона политехника институтининг маданият саройида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори ижроси ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, четдан кириб келаётган ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетини шакллантириш, ёшларга диний экстремизм ва терроризмнинг салбий иллатларини тушунтириш  мақсадида Фарғона политехника институтида 2017 йил 1 июль куни ҳафтанинг пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” деб белгиланиши муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фарғона политехника институтида жорий йилнинг 30 май куни 1 июнь – “Болалар ҳимоя қилиш куни” муносабати билан институт профессор-ўқитувчилари ва ҳодимларининг фарзандлари учун Ҳодимлар касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ташкил этилди. Ташкил этилган байрам тадбирларида 150 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар ва ҳодимларнинг фарзандлари иштирок этди. Байрам аввалида махсус тайёрланган майдонда “Бутун олам болаларга” шиори остида асфалтга расм чизиш танлови бўлиб ўтди. Танловда болажонлар эркин мавзуда расм чизиб ўз иқтидорларини йиғилган ота оналарга намойиш этдилар. Танловнинг ҳар бир иштирокчиси ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.
 

2017-yilning 15-avgust kuni Ostona shahrida amaliy tashrif bilan bo‘lib turgan O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri o‘rinbosari Saidikram Niyazxodjayev boshchiligidagi TIV delegatsiyasi qator uchrashuvlar o‘tkazdi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Olmaliq shahriga tashrifi shahar aholisiga ko‘tarinki kayfiyat baxsh etdi Vatanimiz tuprog‘ining har zarrasi zarga teng. Zero, bu zamin – cho‘pdan bog‘u bo‘ston yaratib farovonligimizni ta’minlayotgan

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 2017-yil 3-avgust kuni mamlakatimiz ijodkor ziyolilari vakillari bilan uchrashuv o‘tkazdi. Uchrashuvda milliy madaniyatimiz, adabiyot va san’atimizni rivojlantirish bilan bog‘liq dolzarb masalalar, ularni hal etish yo‘llari, bu borada ijodiy uyushmalar va davlat tashkilotlari oldida turgan muhim vazifalar haqida atroflicha fikr almashildi.