Rektor virtual
qabulxonasi

Farg'ona politexnika instituti

O'zbekiston kelajagi uchun yetuk, barkamol va raqobatbardosh kadrlarni tayyorlash!
institut-yangiliklari

Joriy yilning mart oyida Savdo-sanoat palatasi va BMTTD «O‘zbekiston biznes-forumi» qo‘shma loyihasi tomonidan Fan va texnologiyalar agentligi hamkorligida o‘tkazilayotgan «Startap-tashabbuslar» Dasturining ikkinchi bosqichida ishtirok etish uchun arizalar qabuli bo‘lib o‘tdi. «Startap-tashabbuslar» dasturi talabalar va yosh olimlarga shaxsiy biznesini tashkil etish va tadbirkorlik ko‘nikmalarini rivojlantirishda ko‘mak berishga qaratilgan. Dastur uch oy davom etib, ishtirokchilarga tajribali murabbiylarning rahbarligi ostida “g‘oya” bosqichidan to startapni yaratishgacha bo‘lgan yo‘lni bosib o‘tish imkonini beradi.

 

2017 йил 14 сентябрь куни Қурилиш факультети етакчиси сайлови бўлиб ўтди. Сайловни институт Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Абдухалилов очиб берди ва барчани кун тартибидаги масала билан таништириб ўтгач, сўзни Қурилиш факультети декани Ш. Дехкановга берди. Факультет декани барча йиғилган талаба ёшларни бугунги тадбир билан қутлаб, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари хаётида катта ахамиятга эга бўлган ўзгаришлар кузатилаётганлиги, давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларни жамият ҳаётидаги ўрнини кучайтириш, уларни жамиятнинг фаол кучига айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлигини, жумладан, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” ташкил этилганлиги, 30 июннинг “Ёшлар куни” деб эълон қилинишини айтиб, бу ишлар ёшларга катта ишонч кўзи билан қаралаётганидан

​Жорий йилнинг 13 сентябрь куни институтнинг Энергетика факультети факультет етакчилигига сайлов бўлиб ўтди. Сайловда ФарПИ ёшлар иттифоқи БТ етакчиси в.в.б.Б.Абдуҳалилов, Энергетика факультети ММИБ декан муовини Х.Асқаров ҳамда факультетнинг фаол ёшлари иштирок этди. Факультетда бўлиб ўтган сайловда бир овоздан Жаркинбоев Шахбоз факультет етакчиси этиб сайланди. Талаба-ёшлар томонидан номзод ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

 

 

2017 йил 15 сентябрь куни Ишлаб чиқаришда бошқарув факультетида “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” факультет етакчисини сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Сайловда факультет ММИБ декан муовини У.З.Фозилов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни кун тартибидаги асосий масала билан таништирди. У.Фозилов ўз сўзида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5-июльдаги 5106-сонли Фармони билан ушбу Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида гапириб ўтди.

​    2017 yil 7 sentyabr kuni Farg’ona politexnika institutining Madaniyat saroyida institut “Mexanika-mashinasozlik” fakultetining Talabalar turar joyida hamda ijarada yashovchi talabalari ishtirokida Vazirlar Mahkamasining 2017 yil 20 iyun kungi “Oliy ta’lim  muassasalariga qabul qilish, talabalar o’qishlarini ko’chirish, qayta tiklash, o’qishdan chetlashtirish tartibi to’g’risidagi nizomlarni tasdiqlash to’g’risida”gi 393-sonli qarori asosida institutda yangi tahrirda ishlab chiqilgan “Ichki mehnat tartibi qoidalari” hamda yoshlar o’rtasida jinoyatchilik va huquqbuzarlikni oldini olishga qaratilgan yig’ilish tashkil etildi.